"Лацио" ҳимоячиси Франческо Ачерби Рим клубини тарк этмоқчи, деб хабар беради Il Tempo.
Маълумотларга кўра, 34 ёшли футболчи клуб мухлислари билан келишмовчиликларга учраган.
Қайд этилишича, ҳимоячи агентидан ўзига янги жамоа топишни сўраган.
Маълумот учун, Франческо Ачерби 2021/22 йилги мавсумда "Лацио" сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган. Унинг Рим клуби билан шартномаси 2025 йилнинг июнигача мўлжалланган.