Англия Премьер-Лигаси 31-туридан жой олган «Бёрнли» - "Манчестер Сити" учрашуви бошланишига ҳам кам вақт қолди.
Мазкур ўйин доирасидаги қизиқарли фактларни сизга тақдим этамиз.
Биласизми?
"Манчестер Сити" вингери Рияд Маҳрезнинг энг севимли клуби айнан «Бёрнли» клуби саналади. Боиси, жазоирлик футболчи Премьер-Лига доирасида мазкур клуб дарвозасига 8та тўп киритган ва бу унинг АПЛда бир рақиб дарвозасини ишғол этиш бўйича энг яхши натижаси ҳисобланади. Шундай бўлса-да, Маҳрез фақатгина битта голни бугун ташриф буюрадиган стадиони - "Турф Мур"да ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
"Манчестер Сити" барча мусобақалар давомида «Бёрнли»га қарши сўнгги 9 учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган. Тўплар нисбати - 32:1. «Шаҳарликлар» 6 марта бир рақиб устидан кетма-кет 10 баҳсда ғалаба қозонишган. Шуларнинг энг охирги бештаси Пеп Гвардиола даврида қайд этилганини айтиб ўтиш жоиз.
"Манчестер Сити"нинг АПЛдаги охирги учрашувидаги "Кристал Пелас" билан 0:0 ўйнаши ва голсиз ўйини, ушбу мавсумдаги тўртинчиси саналади. «Сити» бир мавсумда 5 ва ундан кўпроқ ўйинларда гол урмаган йили 2016/17 йилги мавсум ҳисобланади (5).
«Бёрнли» охирги 3 АПЛ баҳсининг биринчи бўлимида дуранг натижа қайд этган бўлишига қарамай, шуларнинг барчасида умумий 0:8 ҳисобида мағлубиятга учраган. Улар охирги марта 2015 йилнинг май ойида кетма-кет 4 учрашувда бирорта гол ура олмаган ҳолда имкониятни бой бериб қўйишган эди.
Баҳс расмийлари
Бугунги учрашувни Крейг Поусон бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Учрашув Тошкент вақти билан 19:00да бошланиши режалаштирилган.
Томонлар Англия чемпионати доирасида умумий 15 марта тўқнаш келишган ва шуларнинг 11 тасида "Манчестер Сити" ғалаба қозонган. Яна 3 учрашувда эса дуранг натижаси қайд этилган.