«Ливерпуль» ҳужумчиси Диогу Жота «Уотфорд»га қарши ўйин ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. Учрашувдаги биринчи голни айнан Жота киритди.
«Бугун жамоада янги цикл бошланди. Бу жуда муҳим. Биз ўз вазифамизни бажардик ва умид қиламанки, бу ҳали бошланиши», — дейди португалиялик ҳужумчи ўйиндан кейинги интервьюсида.
«Ливерпуль» айни дамда «Манчестер Сити»дан 2 очко олдинга чиқиб олиб, АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.