Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Бердиев: "Насруллаевнинг жароҳати дилни хира қилди, Абдураҳимов менинг услубимга мос келади, ОЧЛда бор кучимизни ишга соламиз"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 4-тур доирасида бўлиб ўтган "Локомотив" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

- Ўйиндан олдин бизда хавотир бор эди. Бугунги ўйинни қийин бўлишини билардик. Чунки, кучли жамоани майдонида ўйнадик. Кўплаб футболчиларимиз яқинда йиғинлардан қайтишганди, шунинг учун йигитларимизнинг умумий ҳолатлари хар-хил эди. Шу сабабли, бироз хавотирда эдик. Бироқ, бугун уч очкони кўзлаб майдонга чиққандик ва мақсадимизга эришдик. "Локомотив"да ҳам имкониятлар бўлди. Ким биринчи гол урса - ўша ғалаба қозонадиган ўйин бўлди. Ғалабадан хурсандмиз-у, лекин, ўйин охирида Шерзод Насруллаевнинг жароҳати кўнгилни хира қилди. Унинг тезроқ майдонга қайтишини кутиб қоламиз.

- Шерзод Насруллаевнинг жароҳати ҳақида батафсилроқ маълумот берсангиз.

- Ҳужумга қўшилаётганида ноқулай йиқилди. Билишимча, елкасидан жароҳат олди. Ўтган йили ҳам Хусниддин Алиқуловда ҳам шундай бўлганди. Менгача етиб келган маълумотга қараганда, жароҳати жиддий экан.

- У ҳолда Шерзод жамоа билан ОЧЛ ўйинларига бирга кетмайдими?

- Бугун ва эрта Тошкентда бўламиз. Уни тиббий кўрикдан ўтказамиз ва ҳолатига қараймиз. Агар ҳаммаси жойида бўлса олиб кетамиз. Балки, жароҳати бўлса ҳам жамоа билан бирга бўлиши учун олиб кетармиз.

- Бугун марказий ҳимояда ўйнаган футболчиларнинг ҳаракатини қандай баҳолайсиз?

- Биринчи бўлимда ҳимоядаги хатолар менга ҳам кўринди. Шунинг учун танаффусда йигитларга бундай вазиятларда эътиборлироқ бўлишларини айтдим. Иккинчи бўлимда хатолар камайди. "Локомотив" футболчилари марказий ҳимоячиларимизнинг хатоларини англаб, узун паслар билан ўйнашга ҳаракат қилди. Рақибнинг африкалик футболчисининг тезлиги яхши экан, шу сабабли, у ҳам вазиятлар ярата олди.

- Баҳром Абдурахимов "Насаф"дан кетганидан кейин ўйини йўқолди, ўзи йўқолди. Майдонда уни умуман таниб бўлмай қолганди. Яна "Насаф"га қайтиб келгач ўйини очилиб кетди. Бунинг сабаби нимада?

- Футболчиларнинг руҳий тарафлама қўллаб-қувватлаймиз. Баҳромнинг ўйин услуби бизнинг услубимизга тўғри келади. Йигитларга доим тўпни назорат қилишни уқтираман. Шунинг учун Абдурахимов бизда жуда мос келади. Балки, у аввал ишлаган мураббийларнинг услубига тушмагандим. Аммо у биздан кетиб чемпион бўлди, қайтиб келиб Кубокни биз билан қўлга киритди, шу сабабли Бахромни бизга кўп фойдаси тегади. Асосийси у тўп билан жуда яхши ҳаракат қилади. Бир вақтлар Черан билан ажойиб тандем ҳосил қилишганди. Биз Баҳромга ишонишда давом этамиз, унинг техникаси ва тажрибаси биз учун жуда муҳим.

- Абдурахимов янада ўсиши мумкинми?

- Борини сиқиб чиқаряпмиз. Бундан ортиғи бўлмаса керак (кулади). Ёши ҳам 32 га кириб қолди. Лекин бизнинг футболда у даражадаги футболчилар ҳали керак.

- ОЧЛ олдидан фикрларингиз?

- Бугун ва эртага Тошкентда бўламиз. Эртадан кейин "Пахтакор" жамоаси билан бирга чартер рейси орқали Саудия Арабистонига учамиз. Биринчи учрашувимиз 8 апрель куни "Ал Садд" жамоасига қарши бўлади. "Ал Садд" ҳақида ортиқча гапириб ўтиришнинг ҳожати йўқ. У Осиёнининг энг гранд жамоаларидан бири. Қатар терма жамоасининг деярли барча аъзолари ўша клубда ўйнайди. Бу турнирда муваффақиятли иштирок этиш учун бор кучимизни сарфлаймиз. Жамоамиз кўп нарсага қодир, буни ўзим ҳам биламан. Шунинг учун жамоанинг имкониятидан максимал фойдаланишга ҳаракат қиламан.

- Яна ҳозир Шерзод ёдимга тушди. Унинг йўқлиги билинади. Ўтган йили ҳам "Сўғдиёна"га қарши ўйиндан кейин бешта учрашувга четлатилганида ҳам қийинчиликка дуч келгандик. Бу натижага ҳам салбий таъсир қилганди, Тошкентда ўтказилган учта ўйинда битта очко олгандик" - деди Бердиев.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:13, 02.04.2022.
Ўқилди: 2343 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.