"ПСЖ" хавбеки Леандро Паредес Франция чемпионати 30-туридан ўрин олган "Лорьян"га қарши ўйинни (5:1) охиригача якунлай олмади.
27 ёшли аргентиналик футболчи учрашувнинг 43-дақиқасида жароҳат олди ва дарҳол унинг ўрнига Жоржиньо Вейналдум туширилди.
Зарар тафсилотлари ва футболчининг тикланиш муддати тиббий кўрикдан ўтганидан кейин маълум бўлади.
14 ўйин, битта гол ва иккита голли узатма - Паредеснинг Лига-1нинг жорий мавсумидаги статистикаси.