Кириш Регистрация

Виталий Денисов: «Финалда «Челси»га мухлислик қиламан»

Баҳо:
+ | -

“Днепр” ҳимоячиси Виталий Денисов чемпионат.ком сайтига берган қисқача интервьюсида Чемпионлар лигасининг финалида қайси жамоага мухлислик қилишини айтиб ўтди.

“Отам Ўзбекистонда машҳур футболчи бўлгани учун мен ҳам футболга кириб келганман. Футбол билан шуғулланишга ҳеч ким мажбур қилмаган. Албатта, қалбимнинг тубида ҳужумда ўйнаш истаги бор эди, аммо мен ҳимоячиман.

“Днепр”да иккита гол урган бўлсам, расман битта голим инобатга олинган. Иккинчи голим Руслан Ротань номига ёзилган. Клуб сафида “Шахтёр” устидан ғалаба қозонган ўйинимиз хотирамда яхши сақланиб қолган. Мен ўша ўйинда Корниленкога голли пас бердим. Шунингдек, жарима тўпини ҳам ишладим ва ўша вазиятда учинчи голни урдик.

Футболчиликни тугатганимдан кейин нима иш билан шуғулланишни ҳали ўйлаб кўрмадим. Ҳозирча эса “Днепр”да ўйнашда давом этаман. Бошқа жамоалардан таклифлар йўқ.

Европада “Реал” ва “Арсенал”га мухлислик қиламан. Чемпионлар лигаси финалида эса “Челси”га ишқибозлик қиламан, лекин унда “Бавария”нинг имконияти кўпроқ”, дейди Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 13:39, 28.04.2012.
Ўқилди: 6211 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4935]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4685]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4372]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3891]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3564]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3522]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3370]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2997]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2758]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2417]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик