«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд яқинда простата саратони ташхиси қўйилганини эълон қилган «қизил иблислар»нинг собиқ бош мураббийи Луи Ван Гални қўллаб-қувватлади.
«Мен дебютимни Луи Ван Гал қўл остида ўтказдим. Мен унга доим қарздорман. Луи, сен буни ҳал қиласан. Биз ҳаммамиз сизни қўллаб-қувватлаймиз», — деб пост қолдирди Рэшфорд ўзининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Маркус Рэшфорд 2015/16 йилги мавсумда Луи Ван Гал бошчилигида «Манчестер Юнайтед»да дебют қилган. Англиялик футболчи «қизил иблислар» сафидаги илк учрашувида Даниянинг «Мидтьюлланд» клубига қарши Европа лигаси доирасидаги уй учрашувида дубл қайд этганди.