Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

ЖЧ олдидан сийқаси чиққан гаплар давом этади

Баҳо:
+ | -

Инфантино ЖЧ-2022ни аллақачон «тарихдаги энг яхшиси» деб атамоқда. Бу ибора албатта қадрсизланиб улгурган. Чунки мундиалга у бошланишидан олдин ҳар доим шундай таъриф бериб келинади.

Қуйида ушбу баёнотлар хронологиясини кузатиб чиқамиз.

2022 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимида Жанни Инфантино бўлажак турнирга тайёргарлик мисли кўрилмаган даражада ташкил этилганини таъкидлади. Бироқ биз буни илгари ҳам жуда кўп бор эшитганмиз.

«Бу тарихдаги энг яхши жаҳон чемпионати, дунёдаги энг қизиқарли шоуга айланади», - дейди Жанни Инфантино қуръа ташлаш маросимидан бир кун олдин 31 март куни ишонч билан. Маросим чоғида мезбон ташкилотчилар томонидан ҳам саҳнада шундай сўзлар янгради.

ЖЧ-2018 якунида ҳам Инфантино бундан кам бўлмаган сўзларни айтган: «Бу жаҳон чемпионати тарихдаги энг яхшиси бўлди. Бир неча йил давомида мен шундай бўлади деб ўйлаган эдим, аммо ҳозир буни бемалол ишонч билан айтишим мумкин, деб асослайди функционер. «Биз ушбу тадбир ичида у билан бирга яшадик ва футбол ҳавосидан нафас олдик. Ушбу ташкилотда иштирок этган барчага, шунингдек, футболчилар, ҳакамлар ва мураббийларга раҳмат айтмоқчиман. Шунингдек, Россия халқи ва президент Путинга мамлакатни футбол юртига айлантиргани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман», - дейди Инфантино.

Йозеф Блаттер Бразилиядаги жаҳон чемпионати пайти ФИФА президенти эди. Аксинча ўлароқ у маҳаллий ҳокимият органларининг турнирга тайёргарлигини танқид қилган. Аммо якунда ўз сўзларига тескари жумлалар келтирган. «Барча танқидларга қарамай, бу тарихдаги энг яхши жаҳон чемпионати бўлди. Футболнинг умумий ритми бошқа, бу турнир бошқа. Италия-1990 каби қизиқарли кечган кўплаб мусобақалар бўлган. Бироқ у пайтлари биз стадионларга ўриндиқ қўйиш бўйича муаммоларга учраган эдик, аммо бу ерда ҳамма нарса ўзини оқлади ва замонавий ареналар томошабинлар ва футболчиларнинг умидларини қондирди деб бемалол айтишим мумкин», — дейди Блаттер.

Ажабланарлиси, футбол мутасаддилари ЖЧ-2010 турнирини камроқ фаоллик билан мақташди - эҳтимол бу юқори шовқинли карнайлар туфайлидир. ЖАР ҳатто трансляцияларда ҳам муаммоларга дуч келди. Аммо ижобий томонлар ҳам бор эди.

«Жанубий Африкадаги жаҳон чемпионати ҳамма учун улкан молиявий муваффақият бўлганини таъкидлаш жоиз. Бу бутун қитъа учун, Жанубий Африка учун ВА ФИФА учун катта ютуқ бўлди», - дейди Блаттер.

2006 йилги мундиал Германия учун жуда муҳим эди. Ўз ўрнида Зепп Блаттер ташкилотдан жуда ҳам мамнун бўлди: «Бу тарихдаги энг яхши жаҳон чемпионати. Ҳеч қачон бундай ҳиссиётли ва глобал турнир кўрмаганман. Ва спорт нуқтайи назаридандир, биз энг юқори даражага эришдик», — дейди функционер.

Жаҳон чемпионати 2002

Аммо Япония ва Жанубий Кореяда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати кўплаб суд жанжаллари ва корейсларнинг тўсатдан ярим финалга йўл олиши билан эсда қолиши аниқ. Ҳатто Блаттер ҳам уларнинг ишини қоралаган (лекин ҳамма нарсадан мамнун эди).

«Бу жаҳон чемпионатининг ягона салбий жиҳати ҳакамлик бўлди. Бош реферилар яхши таассурот қолдирди, лекин лайнсменлар кўплаб хатоларга йўл қўйди, айниқса, офсайд ҳақида гап кетганда. Улар ўшанда офсайд бўйича қоидаларнинг фарқига боришмаган», - дейди Блаттер.

Дарвоқе, ушбу турнирдан сўнг ФИФА жаҳон чемпионатларида фақат бир мамлакатдан бўлган ҳакамлар бригадаси ишлаши ҳақида қонун чиқарди. Қўшимча равишда иккала рефери камида икки мавсум бирга ишлаган бўлиши керак. Бунгача турли мамлакатлар ва жамоаларнинг лайнсменлари ва ҳакамлари бирга ишлаши одатий ҳол эди - уларнинг баъзилари ҳатто ўйин пайтигина, биринчи марта бир-бирини кўришган.

Киритилди: 00:44, 05.04.2022.
Ўқилди: 4131 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.