"Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиола "Атлетико"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди. У жумладан, шундай дейди:
"Мухлислар "Атлетико" ҳамда "Ливерпуль"нинг ўйинини жуда ҳам ўхшаш деб ўйлашади. Аммо албатта, улардаги фарқларни сезиш қийин эмас. Жамоа ҳаракати, футболчилари ва шахсиятларида фарқланишлар доимо бўлган. Ҳар бир футболчининг ота-онаси бор ва улар ўз фарзандларига турлича характерлар беради. Айнан мана шу сабаб ҳам мен футболда янги тактикалар яратишни ёқтираман. Агар ўйинни бой берсам, жазоланишимни яхши биламан".