Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

6-рақам, либослар ва қизиқ статистика

Баҳо:
+1 | -

Мана, «Локомотив» Олий Лига баҳсларида 6 учрашув ўтказди. Сизларга қизиқ статистикани эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Локомотив» мавсум бошида, аниқроғи 12 март куни ўтказган мавсумолди матбуот анжуманида бу йил клуб 3 ҳил рангли либосларда майдонга тушиши ҳақида барча йиғилганларга ахборот берган эди. “Темирйўлчилар” оқ, қора ва қизил рангли либосларда бу йил Олий лига ва Ўзбекистон кубоги бахсларида учун танлаб олинган эди. Энди шу либосларнинг қайси бири “Локомотив” учун қандай натижаларни олиб келганини келтириб ўтсак.

Қизил либос билан якунланган учрашувлар натижаси:
«Шўртан»-«Локомотив» 2-1
«Локомотив»-«Насаф» 0-1

Оқ либос билан якунланган учрашувлар натижаси:
«Навбахор»- «Локомотив» 0-2

Қора либос билан якунланган учрашувлар натижаси:
«Локомотив»-«Нефтчи»1-1
«Бунёдкор»-«Локомотив» 1-1
«Локомотив»-«Пахтакор» 1-1

Ҳулоса қилиб айтадиган бўлсак, “темирйўлчилар” қизил рангли либосларда мағлубиятга учрашган, оқ рангли либосларда ғалаба қозонишган, қора рангли либосларда эса дурангни қайд этишган.

«Локомотив» икки учрашувда олдинда бораётиб ғалабани қўлдан чиқарди.

«Локомотив» ўз уйида ўтказган икки учрашувда ҳам фақат пенальтидан гол ўтказиб юборди

«Локомотив» ўз тарихида биринчи марта “Нефтчи” билан дуранг натижа қайд этди

«Локомотив» “ЖАР” стадионида «Бунёдкор» билан ўйинда биринчи марта очко қўлга киритди.

Бу мавсум мана 5 турки «Пахтакор» ўз дарвозасидан тўп ўтказмай келаётган эди. Фақатгина «Локомотив» ҳозирча Деян Журжевич шогирдлари дарвозасини нишонга олди.

2012 йил футбол мавсумида «Локомотив» кетма кет Тошкент дербисида иштирок этди.

«Локомотив» 6 та учрашувда майдонга тушди. 6 очко жамғарди, 6 та гол уриб 6 та гол ўтказиб юборди. 6 рақамли футболчи Дилшод Рахматуллаев шу 6 голдан иккитасига муаллифлик қилди.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 12:10, 29.04.2012.
Ўқилди: 7205 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Моуриньо олдига учта вазифа қўяди [3790]

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3079]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2203]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [1980]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1723]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1716]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1506]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1370]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1324]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик