«Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди "ПСВ" жамоасига қарши Конференция лигаси 1/4 финал дастлабки ўйинини ўтказиб юборади. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Англиялик футболчи тиззасидан олган жароҳати туфайли март ойининг бошидан буён майдонга тушмаяпти ва 2022 йил ҳисобидан бор-йўғи 79 дақиқа ўйнади.
“Қайтиш санасини белгилаш қийин. У ҳали ҳам тиззасида оғриқни ҳис қилмоқда. У югуриши ва кўчада юриши мумкин, лекин у тўпга тегса муаммо юзага келмоқда, шунинг учун биз буни кўриб чиқишимиз керак. Нима бўлганини билиш учун шифокорлар гуруҳи билан гаплашишим керак, аммо у майдонга қайтишга унчалик яқин эмасга ўхшайди", деди "Лестер" бош мураббийи Брендан Рожерс.