Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Тамом! Араухо камида 2026 йилнинг ёзигача "Барселона"да қолади, маоши ҳозиргидан уч баробар кўп

Баҳо:
+ | -

Роналд Араухо «Барселона» билан янги шартнома борасида келишиб олди.

Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра, келишув 2026 йилгача мўлжалланган. Янги шартнома кўра, футболчининг товон пули 1 миллиард евро этиб белгиланади.

Аввалига Каталония клуби шартномани 2028 йилгача узайтирмоқчи эди, бироқ келажакда футболчи юқори маош борасида музокаралар олиб бориш имкониятига эга бўлиши учун шартнома муддати бўйича имтиёзлар берилган. "Барселона" ўша пайтгача молиявий томондан яхши ҳолатга тушиб қолишига ишонади.

Goal.com нашрининг ёзишича, Араухо «Барселона»да аввалгидан деярли уч баробар кўп маош олади. Яқин кунларда барча ҳужжатлар имзоланади.

Қайд этилишича, уругвайлик футболчи янги шартнома бўйича унга «Барселона»дан икки баравар кўп маош беришга тайёр бўлган инглиз клубларининг таклифларини рад этган.

Киритилди: 22:28, 06.04.2022.
Ўқилди: 3418 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик