“Вильярреал” футболчиси Чемпионлар лигасининг жорий мавсумда ўзининг олтинчи голини урди.
Испания клуби ҳужумчиси Арно Данжума 1/4 финал доирасидаги “Бавария”га қарши ўйиннинг 8-дақиқасидаёқ ҳисобни очди.
Бу гол 25 ёшли нидерландиялик учун Чемпионлар лигасининг 9 ўйинидаги олтинчи гол бўлди.