Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Стартда Зокировдан «дубл» ёхуд легионерларимизда нима гаплар?

Баҳо:
+ | -

Қозоғистон. Мамлакат Премьер-лигаси 4-тури «Ордабаси» учун омадсиз келди. Таркибида ҳамюртимиз Одил Абдумажидов тўп сураётган Шимкент клуби бу сафар «Каспий» меҳмони бўлиб, ортга мағлубият билан қайтди - 1:2. Легионеримиз ушбу учрашувда ҳам тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланди. «Ордабаси» кейинги тур ўйинини 9 апрель куни ўз майдонида «Тобол»га қарши ўтказади. Айтиш ўринли, Игорь Сергеев жамоаси 4-тур баҳсида «Туран»ни 3:0 ҳисобида енгиш асносида турнир жадвали пешқадамига айланиб олди. Игорь ушбу ғалабага 81 дақиқалик фаол ҳаракати билан ҳисса қўшди. «Қайрат» эса меҳмонда «Акжайик» дарвозасига йўл тополмади - 0:0. Жамоанинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов бу баҳсни асосий таркибда бошлади ва 65-дақиқада ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди.

Эрон. Мамлакат чемпионати 24-туридан ўрин олган «Ҳаводор» - «Персеполис» ўйинида ҳисоб очилмади. Ҳам-юртимиз Шерзод Темиров тўлиқ вақт тўп сурган ва 83-дақиқада сариқ карточка олган учрашувда теҳронликлар етарлича ҳужум уюштиришди, аммо самара чиқарадиган футболчи топилмади.

Тожикистон. Мамлакат чемпионати Олий лигаси 1-туридан ўрин олган «Файзқанд» - «Истаравшан» ўйинида меҳмон жамоа 5:0 ҳисобида ғалабага эришди. Эътиборли томонида, «Истаравшан» сафида ҳамюртимиз ўзини кўрсатди - Отабек Зокиров «дубл»га эришди. «Эсхата» - «Хўжанд» учрашуви 90}3-дақиқасида урилган ягона ҳал қилувчи гол Шаҳзод Абдураҳимов ҳисобига ёзилди. Шунга мувофиқ, «Эсхата»да ўйнаётган футболчимиз ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.

Ўз ўрнида қизиқарли маълумот: 2 апрель куни старт олган Тожикистон чемпионатининг янги мавсуми учун клублар томонидан жами 59 нафар легионер рўйхатга киритилди. Шундан 28 нафари ўзбекистонлик футболчилардир.

Тожикистон  чемпионати Олий лигасидаги ўзбекистонлик футболчилар

«Истиқлол»: Муҳаммад Исаев

«Хўжанд»: Самандар Очилов, Фирдавс Абдусалимов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев

ЦСКА: Азамат Аҳмедов

«Истаравшан»: Жавоҳир Расулов, Отабек Зокиров, Нодир Камолов

«Хатлон»: Жамшид Ҳамидов, Рустам Қўчқоров

«Эсхата»: Шаҳзод Абдураҳимов, Санжар Рихсибоев, Шаҳзод Маъмуржонов, Жаҳонгир Сафаров, Ўктам Ҳазратов, Дилшод Хушбаков

«Файзқанд»: Миркомил Лоқаев, Амиржон Сафаров, Анвар Муродов

«Регар ТаДаз»: Жаъфар Исмоилов, Сергей Прохоров, Савелий Абрамов

«Равшан»: Муҳриддин Аҳмедов, Зуфар Акбаралиев, Достон Бердиқулов, Жавоҳир Ғайбуллаев, Зафар Қорақулов, Беҳруз Дўстмуродов.

Бангладеш. Маҳаллий Премьер-лига 10-турида «ўзбекча дерби» кузатилди. Аниқроқ айтсак, «Саиф Спортинг» - «Баридҳара» ўйи­ни (3:0)да Асрор Ғофуров ва Евгений Кочнев ўзаро тўқнаш келишди. Ғофуров 1тадан гол ва самарали узатма муаллифига айланган бўлса, Кочнев 87-дақиқада қизил карточка олди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:35, 07.04.2022.
Ўқилди: 3092 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6208]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2983]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2961]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2559]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2015]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1911]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1878]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1731]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1511]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1510]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик