«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо Конференция лигаси 1/4 финалида «Будё-Глимт»га қарши бўлиб ўтадиган биринчи ўйин ҳақида гапирди. Ўйин Норвегияда бўлиб ўтади.
«Бу ерга қайтиб келганимдан хурсандман, умид қиламанки, бу сафар ҳаммаси кузга қараганда анча яхши бўлади. Мен сунъий қопламали ўйинларни ҳеч қачон ёқтирмасдим, табиий чимда ўйнаш - бутунлай бошқа спорт тури. Бироқ, узр йўқ, плей-оффда иккита ўйин бор ва биз ярим финалга чиқмоқчимиз.
Биз «Будё-Глимт»ни ҳурмат қиламиз, бу жамоа гуруҳ босқичида ўз кучимизни майдонимизда исботлади, лекин ўтган йилнинг октябрига нисбатан «Рома» ўзгарди, баъзи футболчилар таркибда йўқ. Биз аллақачон бошқача кўринишга эгамиз, шунинг учун тарих яна такрорланиши даргумон. Ҳа, «Будё-Глимт»нинг ҳам таркибида ўзгаришлар бор, лекин умуман олганда, жамоа асоси ўша-ўша. Биз таркиб жиҳатдан кучлироқ бўлдик ва бу бизга ёрдам беради деб умид қиламан», - дея Моуриньонинг сўзларини келтиради Football Italia.
«Будё-Глимт» – «Рома» учрашуви бугун, 7 апрель куни Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади.
«Рома» ва «Будё-Глимт» Конференция лигасида бир гуруҳда ўйнашган. Норвегияда бўлиб ўтган биринчи учрашувда майдон эгалари 6:1 ҳисобида йирик ғалабага эришган бўлса, Италиядаги иккинчи учрашув 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланган.