Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Европа Лигаси. «Аталанта» ва «Лейпциг» биринчи маротаба тўқнаш келишади

Баҳо:
+ | -

Бугун Европа Лигаси чорак финалининг илк баҳслари ўтказилади.

«Лейпциг» ва «Аталанта» жамоалари учрашувидан олдин қизиқарли фактлар билан бўлишамиз.

Томонлар шу пайтга қадар еврокубокларда бирор марта ҳам тўқнаш келишмаган.

«Лейпциг» Европа Лигаси доирасида Италиянинг бошқа бир клуби билан кураш олиб борган. Гуруҳдан кейинги плей-офф босқичида немис жамоаси «Наполи» билан тўқнаш келган. 2018 йилнинг 15 февраль куни неаполликлар майдонида ўтган баҳсда "қизил буқалар" 3:1 ҳисобида ғалабани тантана қилган. Аммо, 1 ҳафтадан сўнг Германияда бўлиб ўтган учрашувда 0:2 ҳисобида имконият бой берилган. Умумий ҳисобда 3:3 натижаси қайд этилган ва меҳмондаги голлар эвазига «Лейпциг» кейинги босқичга йўл олганди.

«Аталанта» эса шу пайтга қадар Германиянинг 3 жамоаси билан тўқнаш келган. Дастлаб, 1990 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида бергамоликлар «Кёльн» билан баҳс олиб боришган. Меҳмонда 1:1, ўз майдонида эса 1:0 ҳисоби қайд этилган ва Италия жамоаси умумий ҳисобда устунликка эришган. Мазкур баҳслар УЕФА кубоги доирасида ўтказилган.

Орадан 28 йил ўтиб, 2018 йилнинг февраль ойида эса «Аталанта» Европа Лигаси плей-офф босқичида Дортмунднинг «Боруссия» клуби билан иккита ўйин ўтказган ва умумий ҳисобда 3:4 натижаси билан (1:1, 2:3) имкониятни бой бериб қўйган ҳамда мусобақадаги иштирокини тўхтатишга мажбур бўлганди.

Жорий мавсум нимчорак финалида Гасперини шогирдлари Леверкузенниг «Байер» клуби билан кураш олиб боришди ва меҳмонда 1:0, ўз майдонида 3:2 ҳисобларида ғалаба қозонган ҳолда чорак финал йўлланмасини қўлга киритишганидан хабарингиз бор.

Шу кунга қадар Европа Лигаси доирасида «Лейпциг» Италия жамоаларига қарши 2 марта ўйнаган ва 1тадан ғалаба ҳамда мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати - 3:3. «Аталанта» эса 6 марта немис клублари билан дуч келиб, 3 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати - 9:7.

Жорий мавсумда иккала жамоа ҳам Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида 3-ўринни банд этган ҳолда Европа Лигасига равона бўлишди.

«Лейпциг» ЕЧЛдаги илк 3 гуруҳ босқичини бой берганидан кейин, охирги 2 турда 6 очко жамғаришга эришди ва бу уларга «Брюгге»дан юқори ўринни эгаллаган ҳолда Европа Лигасида иштирокларини давом эттиришлари учун етарли бўлди. "Манчестер Сити" ва «ПСЖ» каби клублар билан бир гуруҳда ҳаракат қилган немисларга Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига йўл олиш жуда мушкул иш эди ва бу амалда ҳам ўз исботини топди. Европа Лигаси плей-офф босқичида эса "Реал Сосьедад" (2:2, 3:1) ҳамда «Спартак» (техник ғалаба) жамоаларидан ўтиб, чорак финалга қадар йўл босиб ўтилди.

«Аталанта» эса «Вильярреал»дан 4, "Манчестер Юнайтед"дан 5 очко ортда қолган ҳолда гуруҳда учинчи ўринни эгаллади. Бергамоликлар ҳал қилувчи баҳсда Испания жамоасига 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Гасперини жамоаси Европа Лигаси плей-офф босқичида эса «Олимпиакос» (2:1, 3:0), кейинчалик Леверкузеннинг «Байер» клубини (3:2, 1:0) мағлуб этган ҳолда шу босқичга етиб келди.

Бугунги баҳс Тошкент вақти билан 21:45да бошланиши режалаштирилган.

Манба: uefa.com
Киритилди: 14:36, 07.04.2022.
Ўқилди: 1503 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.