Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Рўзиқул Бердиев: «Эртага ижобий натижа учун бор маҳоратимизни кўрсатамиз»

Баҳо:
+ | -

"Насаф" эртага Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини Қатарнинг “Ас-Садд” клубига қарши бошлайди. Бугун эса мазкур беллашув олдидан ҳар иккала жамоалар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда ярим ҳимоячи Шароф Муҳитдинов иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: “Ассалому алайкум ҳаммага. Рамазон ойи барчага муборак бўлсин. ОЧЛ бу энг кучлилар ўйнайдиган мусобақа. Эртанги рақибимиз нафақат гуруҳдаги балки турнирнинг фаворит жамоаларидан бири ҳисобланади. Эртага бизни осон бўлмаган ўйин кутиб турибди. Биз бу беллашувга йигитлар билан яхши тайёргарлик олиб бордик. Ўйлайманки, йигитлар эртанги баҳсда ижобий натижани қўлга киритиш учун бор маҳоратларини кўрсатишади“.

Шароф Муҳитдинов: “Эртанги беллашув жуда қизиқарли бўлади деб умид қиламан. Чунки эртанги рақибимизни бутун Осиё яхши билади. Биз ҳам уларга қарши яхши тайёргарлик кўрдик. Рақибга ҳурмат сақлаган ҳолда эртага яхши натижа қайд этиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддаман".

— «Насаф» 2011 йил ОФК Кубогини, “Ас-Садд” эса ОЧЛ Кубогини қўлга киритган. ОЧЛ беллашувлари умуман бошқа ёндашувни талаб қилади. Бу ҳақида нима дея оласиз?

Рўзиқул Бердиев: “Ўн йилдан ошиқ вақт ўтди. Кўп нарса ўзгарди. Биз ОЧЛ мусобақаси даражасини яхши биламиз. Бу ерда осон ўйинлар бўлмайди. Ўтган мавсумда биз ОФК Кубоги мусобақасида қатнашгандик. Шуни аниқ айтаманки, ОЧЛ турнирининг даражаси анча юқори ва ОФК Кубогидан кескин фарқ қилади".

— ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинлари марказлашган ҳолатда бўлиб ўтмоқда. Гуруҳ босқичининг учта беллашуви 7 кун ичида бўлиб ўтади. Бу ўйинлар сифатига ўз таъсирини ўтказмайдими?

Рўзиқул Бердиев: “Пандемия туфайли биз бунга мажбур бўлдик. Ўйлайманки, бу тўғри қарор. Албатта бунинг қийинчилиги бор. Икки ҳафта ичида олтита расмий ўйин ўтказиш футболчиларга қийинчилик туғдиради. Биз бунга тайёргарлик кўрганмиз. Ўйлайманки, кейинчалик ҳаммаси ўз ҳолига қайтиб, ўйинлар уй-сафар тизимида олиб борилади. Биз ҳам ОЧЛ ўйинларини ўз уйимизда, мухлисларимиз ёнида ўтказишни жуда ҳам хоҳлаймиз“.

— Шароф, сиз ўтган мавсумда ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этгансиз. Гуруҳ босқичи ўтган мавсумда ҳам марказлашган ҳолда ўтказилган эди ва бу Рамазон ойига тўғри келганди. Сизга ўтган мавсумда орттирган тажрибангизни фойдаси тегдими?

Шароф Муҳитдинов: “Ўтган мавсумда ҳам худди ҳозиргидай беллашувлар Рамазон вақтига тўғри келганди. Биз рўза тутиб футбол ўйнаганмиз. Бунинг озроқ қийинчилиги бор".

«Насаф» футбол клуби матбуот хизмати.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 20:02, 07.04.2022.
Ўқилди: 2256 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4258]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2624]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2575]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2448]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2445]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2397]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2301]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2220]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2100]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2005]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик