Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Моуриньо: "Турнирнинг ярим финалига чиқиш учун яққол фаворитмиз"

Баҳо:
+ | -

Жозе Моуриньо «Буде-Глимт»га қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Рома» Конференция лигаси 1/4 финалининг дастлабки ўйинида Норвегия клубига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

“Улар иккита голиги стандарт вазиятдан ва "рикошет"дан киритишди. Биз ҳам стандарт вазиятлардан кўп голлар урамиз, лекин бундай гол ўтказиб юбориш эмас, шундай гол уриш яхши. Биринчи гол кулгили бўлди.

Тўғрисини айтсам, мени кўпроқ Манчинининг жароҳати хавотирга солмоқда. Бу мени безовта қилади, бу сунъий қопламали майдонда ўйнашдан келиб чиқади.

Биз 2:1 ҳисобида мағлуб бўлдик, аммо жавоб ўйинини «Олимпико»да, ўз мухлисларимиз кўз ўнгида ўтказамиз ва бизни ярим финалга чиқиш учун фаворит деб биламан деб бемалол айта оламан.

Мен ўз футболчиларимга, стадионга, мухлисларимизни қўллаб-қувватлашига тўлиқ ишонаман. Очиғи, «Буде-Глимт» кучли жамоа, аммо жавоб ўйинида ҳам яхши бош ҳакам ва ёрдамчи ҳакамлар бўлишига ишонаман.

Уларга қарши Римда ўйнаганимизда ҳакам иккита яққол пенальтини кўрмаганди, бугун эса ҳакамлар иккита ҳужумимизни оффсайд деб тўхтатиб қолди. Биринчи бўлим кулгили вазиятда якунланди, Аутдан тўп ўйинга киритилган вазиятда қайд этилган оффсайд ҳакамларнинг қандай савияда эканликларини кўрсатиб қўйди», - деди «Рома» бош мураббийи Sky Sport Italia билан суҳбатда.

Киритилди: 02:52, 08.04.2022.
Ўқилди: 2657 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.