Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

“Металлург” Ўзбекистон кубогидаги 31-юришини бошлаяпти

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Ўзбекистон Coca Cola кубогининг янги мавсуми старт олганига икки кун бўлди. Бу йил Кубок йўлида жамоалар 31-мавсумини бошлашди. Шу ўринда қайд этиш керак, Бекободнинг “Металлург” жамоаси барча мавсумларда узлуксиз қатнашиб келмоқда.

Бу йилги Coca Cola кубок ўйинлари ҳам икки босқичдан иборат ҳолда ташкил этилади. Давтаввал жамоалар гуруҳ ўйинларида бир давралик тизимда ўз омадларини синаб кўришади. Гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан тўғри плей-офф раундининг иштирокчисига айланади. Шунингдек, 1/8 финалга ОЧЛ саралаш ўйинларида қатнашаётган “Пахтакор” ҳамда “Насаф” ва гуруҳларда 3-ўринни эгаллаган жамоаларнинг энг яхши натижа қайд этган икки клуби ҳам қўшилади.

Гуруҳ босқичида бекободликлар 3 та ўйин ўтказишади. 9 апрель ва 21 апрель саналарида “Металлург” ўз майдонида мос равишда “Бунёдкор” ва “Сурхон” жамоаларини қабул қилади. Суперлига жамоалари билан супер тўқнашувлар оралиғида 14 апрель куни Муборак шаҳрида Про лига вакили – “Бухоро” меҳмони бўлади.

“Металлург” Ўзбекистон кубоги баҳсларидаги иштироки тарихига тўхталадиган бўлсак, ҳамшаҳарларимиз Кубокни икки марта бошлари узра баланд кўтаришга муваффақ бўлишган. Аммо совринлар Собиқ Иттифоқ даврида қўлга киритилган – 1985 ҳамда 1990 йилларда.

Мамлакатимиз мустақилликка эришган 1992 йилдан эътиборан “Металлург” Ўзбекистон кубоги соврин йўлида мунтаззам қатнашиб келаётган кам сонли жамоалардан бири саналади. Аммо Кубок баҳсларида “Металлург” катта муваффақиятларга эришмаган. Жамоамизнинг энг яхши кўрсаткичи чорак финал бўлган. ¼ йиналга “Металлург” беш марта йўл олган. Ярим финал остонасида бекободликларни икки марта “Насаф”, бир мартадан “Локомотив”, “Бунёдкор” ҳамда АГМК жамоалари тўхтатиб қолишган.

Бу йилги мусобақанинг гуруҳ босқичидаги рақибларимиздан Кубок ўйинларида энг кўп тўқнаш келган жамоа “Бунёдкор” ҳисобланади. Илк марта “қалдирғочлар”нинг иккинчи жамоасини “Металлург” 2015 йилда қўшимча таймларда 5:3 ҳисобида мағлубиятга учратганди. 2016 йилги мавсумда “Металлург” чорак финалда “Бунёдкор”нинг биринчи жамоаси билан куч синашди. Тошкентда ўтган ўйинда 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган бекободликлар ўз майдонларида рақиб дарвозасига йўл топа олишмади – 0:0. 2019 йилда эса пойтахтликлар “Металлург”ни 2-раундда баҳслардан чиқариб юборган – 2:1. Қизиғи ўша учрашувни “Бунёдкор” билан бу йилги ўйинга ҳам бош ҳаками сифатида тайинланган Виктор Серазетдинов бошқариб борган. Тошкент темир йўллари муҳандислик институти стадионида ўтган ўйиннинг 35-дақиқасида Музаффар Музаффаров “Металлург”ни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Аммо иккинчи тайм якунида Дилшод Аҳмадалиев (71) ва Владислав Нуриев (88)ларнинг голлари “Бунёдкор”га ғалабани тақдим этганди.

Гуруҳдаги бошқа рақибларимиз – Бухоро ҳамда Термиз шаҳри жамоалари билан “Металлург”нинг йўли Ўзбекистон кубоги мусобақаси доирасида бир мартадан кесишган. 1994 йилда “Металлург” АСК (Термиз) жамоасини биринчи босқичда икки ўйин натижасига кўра баҳслардан чиқариб юборган бўлса (4:1, 1:2), 2020 йилги мавсумда “Бухоро” 1/8 финалда “Металлург”ни Олмалиқ шаҳрида қабул қилиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 11:19, 08.04.2022.
Ўқилди: 1304 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.