Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

Эрик тен Хаг ва «Манчестер Юнайтед»: Премьер лига кутаётган мураббий ҳақида нималарни биламиз?

Баҳо:
+ | -

Эрик тен Хаг ниҳоят ёзда Премьер лигада иш бошлаши мумкин. ОАВ хабарига кўра, у «Манчестер Юнайтед» бошқарувини қабул қилади. Шу сабаб «қизил иблислар» бош мураббийлигига асосий номзод ҳақида бироз фикр юритишга қарор қилдик.

ОАВ хабарларига кўра, Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи бўлиш фаворитларидан бири ҳисобланади. 52 ёшли мутахассис аллақачон инглиз клуби раҳбарияти билан суҳбатлашган ва ҳозирда ҳар икки томон ҳаммузокара ўтказмоқда.

Тен Хаг узоқ вақтдан бери катта клубларда иш бошлаши тахмин қилиниб келаётган мураббий ҳисобланади, аммо у ҳозирча «Аякс» бошқарувида ишлади. «Твенте» билан мамлакат кубогини қўлга киритган бўлса-да, Тен Хаг футболчилик фаолияти билан мақтана олмайди. Унинг асосий муваффақиятлари мураббийлик билан боғлиқ.

Тен Хаг «Твенте»да иш бошлаган ва у ерда ёшлар жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган. Кейин Фред Руттен уни клубнинг асосий жамоасига ёрдамчи қилиб олди, шундан сўнг ПСВга таклиф қилинди. 2012 йилда тен Хаг ўзининг мустақил мураббийлик карьерасини бошлади. У Голландия иккинчи дивизиони аъзоси «Гоу Эхед Иглз» жамоасини бошқариб, биринчи уринишдаёқ жамоани элитага олиб чиқди. Бироқ, кутилмаганда у «бургутлар»ни тарк этди. Тен Хаг Мюнхенга йўл олди ва у ерда «Бавария»нинг иккинчи жамоасини қабул қилди. Голландиялик мураббий буни немис клуби устози Хосеп Гвардиола ишини ўз кўзлари билан кузатиш истаги билан изоҳлади.

2015 йилда тен Хаг яна мустақил мураббийлик фаолиятини давом эттиришга қарор қилди ва Голландиянинг «Утрехт» клубини қабул қилди. Биринчи мавсум натижаларига кўра, жамоа чемпионат жадвалида бешинчи, бир йилдан сўнг тўртинчи ўринни эгаллади. «Утрехт» билан Европа лигасида ғолиб чиққан Тен Хаг Голландиянинг энг яхши мураббийи деб тан олинди.

У 2017 йилнинг декабрида «Аякс»ни қабул қилиб олди. Бу вақтга келиб, Амстердам жамоаси тўрт ярим мавсумдан бери совринсиз қолиб келаётганди. 2018/19 йилги мавсум «Аякс» учун янги асрдаги энг омадли йил бўлди. Улар «олтин дубл»ни қайд этиб, беш йил ичида биринчи марта чемпионликни қўлга киритди! «Аякс» бир мавсумда 160 та гол билан Голландия клублари рекордини ўрнатди! Амстердам жамоаси Чемпионлар лигасида асосий эртакни яратиб, плей-офф босқичида «Реал» ва «Ювентус»ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга чиқди. Аммо финалга бир қадам қолганда, «Аякс» «Тоттенхем»дан тарсаки еди. Аниқроғи, 90+5 дақиқада гол ўтказиб юборган амстердамликлар финал йўлланмасидан қуруқ қолди.

Ўшанда «Аякс» янгидан қурилаётган клуб эди. Бундан ташқари, де Йонг, ван де Бек жуфтлиги жуда ажойиб ҳаракат қилишарди. Бу Голландия футболининг анча қизиқарли эволюциясига ўхшарди. Ёзда «Аякс» «Барселона»га ўтган де Йонгни ва «Ювентус»га ўтган де Лигтни йўқотди. Ўшанда ҳамма тен Хагнинг катта клубга кетишини кутишган эди, аммо у Амстердам жамоаси билан шартномани узайтирди.

Коронавирус туфайли 2019/20 йилги мавсум якунланмади, бироқ «Аякс» чемпионликни қўлга киритди. Ўтган йили Амстердам жамоаси яна биринчи ўринни эгаллади. Жорий мавсумда ҳам улар яна пешқадам бўлиб турибди, бундан ташқари, 28 учрашувда атиги 14 та гол ўтказиб юборган. Айниқса, +69 кўринишдаги тўплар фарқи, шунчаки, даҳшат.

Тен Хаг - жуда қизиқарли ва тактик ўйин қура олади. Бу мавсумда «Аякс» Чемпионлар лигасида жуда яхши ўйнади, аммо 1/8 финалда «Бенфика»дан мағлубиятга учраб, турнирни тарк этди. Афтидан, бу натижа ниҳоят тен Хагни катта ғалабалар учун кучли ижрочилар кераклигига ишонтирди. «Аякс» ҳали ҳам топ даражадаги футболчиларни сотиб олишга қурби етмайди, аксинча, ўз етакчиларини сотади.

Сер Алекс Фергюсон кетганидан бери «Манчестер Юнайтед»да тактик мураббий ишламади. Премер-лиганинг қолган клублари кучли мураббийларни чақиришса, манкунианликлар шунчаки йирик номларни афзал кўришди. Тен Хаг - тактик мутахассис. Асосий савол - у ўзининг қийин ўйинини топ футболчилар билан ўтказа оладими? Албатта, буни вақт кўрсатади.

Киритилди: 14:18, 08.04.2022.
Ўқилди: 2550 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4936]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4100]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2737]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2458]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2228]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2184]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1860]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1704]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1688]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1665]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.