Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Жерар Морено - «Вильярреал»нинг тирик афсонаси. Сояда қолган юлдуз ҳақида нималарни биламиз?

Баҳо:
+ | -

Бугун «Вильярреал»нинг тирик афсонаси, «сариқ сувости кемаси» тарихидаги энг яхши тўпурар, клубнинг Европа Лигасидаги афсонавий ғалабасининг асосий футболчиларидан бири Жерар Морено 30 ёшини нишонламоқда.

Жерар Морено - испаниялик футболчи, «Вильярреал»да ҳужумчи сифатида ўйнайди. Жерар — «Бадалона» футбол академияси тарбияланувчиси. 2010/11 йилги мавсумда уни «Вильярреал»нинг учинчи жамоаси сотиб олди ва учинчи дивизионда 39 ўйинда 34 та гол урди. Кейин Морено «сариқ сувости кемаси»нинг захирадаги ўйинларида иштирок эта бошлади ва 29 учрашувда 13 та гол урди. 2012 йилдан бошлаб Жерар клубнинг асосий жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда, аммо у 2013/14 мавсумни тажриба орттириш мақсадида Сегунда клуби «Мальорка» сафида ўтказди. 2015 йилга келиб «Вильярреал» Жерарни «Эспаньол»га сотиб юборди. Каталония клуби сафида 3 мавсум тўп тепган футболчи 107 ўйинда 36 та гол муаллифига айланди. Шундан кейин у яна «Вильярреал» сафига қайтди.

«Вильярреал» тарихидаги энг яхши тўпурур

Тўлиқ исми: Жерар Морено Балагеро (Gerard Moreno Balagueró)

Туғилган санаси ва жойи: 1992 йил 7 апрель, Санта-Перпетуа-де-Могода (Испания)

Позицияси: ҳужумчи

 

Жерар Моренонинг «Вильярреал»даги фаолияти ҳақида қисқача

2021 йилда Жерар бир календарь йилида клуб сафида гол уриш бўйича «Вильярреал» рекордини ўрнатди.

Морено «сариқ сув ости кемаси» ўйинчиси сифатида Испания терма жамоаси таркибидаги самарали ҳаракатлар сони бўйича Жоан Капдевила билан 1-ўринни билан бўлишиб турибди. Шу билан бирга, Жерард «қизил фурия» сафида Жоанга қараганда (17/48) деярли 3 баробар кам ўйин ўтказганини ҳам таъкидлаш керак.

Жерар «Вильярреал»нинг Ла Лигадаги энг яхши ҳам тўпурари ҳисобланади.

2020-21 йилги мавсумда Жерар Ла Лига тарихидаги барча каталониялик ўйинчиларнинг мавсумдаги рекордини ўрнатди.

2020-21 йилги мавсум якунида Морено кетма-кет 2 марта Ла Лиганинг энг кўп гол урган испаниялик футболчисига топширилган «Сарр» совринини қўлга киритди.

Жерарнинг 2020-21 йилги мавсумдаги барча мусобақаларда урган 30 та голи «Вильярреал» тарихидаги иккинчи кўрсаткичдир.

Ҳозирги «Вильярреал»да Морено нафақат тўпурар, балки жамоанинг энг яхши ассистенти ҳам ҳисобланади; у жамоасининг асосийий мияси, «сариқ сувости кемаси» ҳужумларининг асосий ёрдамчиси. Жерар ўтган мавсумда 11 та голли узатмани амалга оширди. «Вильярреал» тарихидаги ҳужумчилар орасида фақат Роберто Солдадо бир мавсумда Моренодан кўпроқ ассист қайд этган. Тўғри, ўзини плеймейкер сифатида ажойиб тарзда кўрсатган Роберто ҳар икки қобилиятини ҳам бирдек намойиш эта оламади. Жерар эса ҳар иккала ролни ажойиб тарзда бирлаштирган.

Жерар «Вильярреал» тарихидаги энг самарали тандем ҳосил қилган футболчи ҳам ҳисобланади. У 2019-20 йилги мавсумда Санти Касорла билан, 2014-15 йилги мавсумда Лусиано Вьетто билан ва ўтган мавсумда Пако Алькасер билан жуда яхши жуфтлик ҳосил қила олди.

Хулоса қилиб айтганда, Моренонинг ўсиши ва ривожланишида Унаи Эмери ролини эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Унаи яна бир бор ҳужумчиларни очиш қобилиятини кўрсатди. Айнан Эмерида Эдинсон Кавани (49 гол), Давид Вилья (31 гол), Кевин Гамейро (29 гол), Карлос Бакка (28 гол) фаолиятидаги энг сермаҳсул мавсумларини ўтказган. Роберто Солдадо ва Алваро Негредо Эмерининг фаолиятидаги иккинчи энг яхши голеадор футболчилар ҳисобланишади. Ҳозирда бу таркибни Жерар тўлдирди, у Унаи қўл остида нафақат сермаҳсул тўпурар, балки етакчи футболчига ҳам айланди.

Киритилди: 20:48, 08.04.2022.
Ўқилди: 2411 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.