Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Равшан Эрматов Навоий вилоятида футболни ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишди

Баҳо:
+ | -

Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги мутахассислар ҳудудлардаги футбол оммавийлигини ошириш, болалар-ўсмирлар футболини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, шунингдек келажакда Навоий вилоятида футбол базаси ва футбол академияларини ташкил қилиш бўйича режалаш билан танишиш мақсадида Навоий вилоятига ташриф буюришди.

Ташрифнинг дастлабки қисмида вилоятдаги футбол академия ҳамда базанинг фаолияти билан яқиндан танишилди. Масъуллар билан бўлган суҳбатда ушбу даргоҳларнинг келгуси қурилиш-лойиҳаларини жадаллаштириш, сифатли футбол майдонларини барпо этиш, иншоотларнинг ётоқхона ва ошхоналарини замон талабларига мос равишда жиҳозлаш, шунингдек, Европа академиялари каби барча талабларга жавоб берадиган шароитларни ташкиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Шундан кейин болалар-ўсмирлар мактабининг фаолияти, инфратузилмаси ва мавжуд шарт-шароитлари кўздан кечирилди. Вилоят миқёсида болалар футболининг инфраструктураси юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, ЎФА биринчи вице-президенти вилоятда давом этаётган «ДХХ раиси кубоги-2022» мусобақасининг учрашувларига ташриф буюрди. Мусобақа ташкилотчилари ва иштирокчи ёшлар билан суҳбатда ушбу мусобақани ташкил этишдан асосий мақсад маҳалла ёшлари орасидан ҳам маҳоратли футболчиларни кашф этиш ва футбол соҳасига лаёқати бор ёшларни танлаб олиш эканлиги қайд этилди. Учрашув якунида Равшан Эрматов мусобақа қатнашчиларига омад тилади.

Манба: ЎФА матбуот хизмати
Киритилди: 23:18, 08.04.2022.
Ўқилди: 1560 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик