Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Рўзиқул Бердиев: "Насаф" икки очко йўқотди, лекин рақиб "Ас Садд" эканлигини унутмаслик керак"

Баҳо:
+ | -

ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-тур доирасида бўлиб ўтган "Ас Садд" - "Насаф" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач, Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бугунги ўйин эсда қоларли воқеаларга бой бўлди. Кўп вазиятлар, қизил карточкалар... "Ас Садд" билан дуранг ёмон натижаси эмас, лекин ўйинни кетишига қараганда, ғалаба қозонишимиз шарт эди.

- Бугун "Насаф" бир очко олдими ёки икки очко йўқотдими?

- Ўйиндан олдин рақибнинг кучини ҳисобга олган ҳолда бир очко олдик деган бўлардик, уларнинг камчилик қолганини ҳисобга оладиган бўлсак, "Насаф" икки очко йўқотди.

- Жамоа икки киши кўп бўлиб ўйнади. Бундай вазиятда, гарчи рақиб "Ас Садд" бўлган тақдирда ҳам "Насаф" рақибини жарима майдончасига қамаб қўйиши ва саноқсиз зарбалар бериши керак эди. Лекин, ундай бўлмади, фақатгина ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида "Насаф" ўзига келди. Шунда ҳам, сўнгги 30 дақиқада рақиб дарвозасига атиги иккита зарба берди. Бу ҳаддан ташқари кам эмасми?

- Албатта, бу жамоанинг асосий камчилиги. Бу нарса аввал ҳам бўлган, ҳозир ҳам бўляпти. Чунки, ўша вазиятларда охирги пасни берадиган, охирги зарбани берадиган ўйинчи топилмаяпти. Аммо, бир нарсага эътибор қаратган бўлсанглар, рақиб камчилик бўлиб қолганида бутун жамоа бўлиб ҳисобга "ётиб олишди". Биздан талаб қилинадиган нарса - қанотдан яхши пас бериш ва зарбалар йўллаш эди. Лекин бу режамиз бугун ўхшамади. Бироқ, рақиб "Ас Садд" эканлигини унутмаслик керак. Кам бўлиб қолган бўлсада, қарши ҳужумда бизга вазият ярата олди. Шу сабабли, ҳар қандай ҳолатда ҳам бу жамоага қарши доим эҳтиёт бўлиш керак" - деди "Насаф" устози.

Киритилди: 01:08, 09.04.2022.
Ўқилди: 4747 марта.
Фикрлар: 158 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.