«Ливерпуль» ва Бразилия терма жамоаси дарвозабони Алисон Беккер «Манчестер Сити»га қарши Англия чемпионати 32-тур учрашувига тайёр эканлигини айтди.
«Мен ҳамма нарсага тайёрман. Мен «Ливерпуль»дек катта клубда ўйнайман. Биз ҳар доим рақибга қараганда кўпроқ ҳужум қиламиз ва кўпроқ имкониятлар яратамиз. Ўйин давомида майдонда нима содир бўлишини доим кузатиб бораман. Кўзимни тўпга қаратаман, жараёнда қатнашишга ва ҳимоячилар билан алоқада бўлишга ҳаракат қиламан. Муҳим дақиқада сейв қилишга тайёр бўлишим керак», - дея Алисоннинг сўзларини келтиради «Ливерпуль» матбуот хизмати.
Англия Премьер-лигасининг 32-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» - «Ливерпуль» учрашуви эртага, 10 апрель куни Манчестер шаҳридаги «Этиҳад (Манчестер Сити)» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Москва вақти билан 20:30да бошланади.