Роберт Левандовски бу мавсумда "Бавария" сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 46 та гол урди.
33 ёшли польяк Бундеслиганинг 29-туридан ўрин олган "Аугсбург"га қарши ўйинда (1:0) пенальтини голга айлантирди.
Энди Робертнинг ҳисобида Бундеслиганинг 29 та учрашувида 32 та, Чемпионлар лигасининг 9 та ўйинида 12 та гол ва Германия Суперкубоги баҳсида 2 та гол бор.