«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лига доирасида «Мальорка»дан учралган мағлубият (0:1) ҳақида фикр билдирди.
“Биз ўйинни гол уриш имкониятлари яратишдан бошладик, аммо кейин вазиятлар яратиш қийинлашди. Рақиб жуда яхши ўйин ўтказди ва бизнинг ҳаракатларимиздан бошлаб ҳимояда ўйнади. Иккала дарвозада олдида ҳам кам имкониятлар бўлди.
Биз умид қилаётган ечимларни топа олмадик, бизда фақатгина битта яхши имконият юзага келди, рақибнинг сифатли ҳимоясини бузиш учун деярли ҳеч нарса қилмадик.
- «Манчестер Сити»га қарши ўйиннинг оқибатларими бу?
- Сўнгги ўйиндаги концентрациянинг етишмаслигини айблаш ҳар доим осон. Лекин йўқ, бугун биз шунчаки ўйинни яхши ўтказа олмадик, рақиб эса бизни ўзига мос келадиган ўйинни ўйнатишга мажбур қилди. Биз эса уларнинг ҳимоясини ёриб ўта олмадик” - деди Симеоне.