«МЮ» бош мураббийи Ральф Рангник АПЛ доирасида «Эвертон» жамоасидан (0:1) қабул қилиб олинган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
«Биз бир жамоа бўлишимиз, яхшиланишга ҳаракат қилишимиз, тўпга эгалик қилишда ҳужумларни ривожлантириш учун кўпроқ вариантларни излашимиз керак. Кўп гол ўтказиб юборяпмиз, лекин бизнинг муаммоларимиз унчалик кўп эмас. Тўғри, бугун ўз дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолганимизда, очко қўлга киритган бўлардик, аммо бу ҳам етарли бўлмасди. Сўнгги ўйинларда бизда урилган голлар ва хавфли вазиятлар билан боғлиқ муаммолар бор.
Менимча, 4-5 ҳафта олдин биз бу борада яхшироқ эдик. Аммо бугун биз ўз кучимиз билан етарлича имкониятлар ярата олмадик», - деди «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи.