"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду бу мавсумда совринларсиз қолиши аниқ.
Манчестер клуби “Эвертон”га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва ҳаттоки Премьер-лигада ғалаба қозониш учун математик имкониятлардан маҳрум бўлди. Эслатиб ўтамиз, бунгача “қизил иблислар” Англия кубоги, Лига кубоги ва Чемпионлар лигасидан ҳам учиб кетишганди. Роналду ўтган ёзда "Юнайтед"га қайтган эди.
Жорий мавсумда Криштиану Роналду Англия чемпионатида 25 та ўйин ўтказиб, 12 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.