"Аякс" устози Эрик тен Хагда иккиланиш пайдо бўлди. Хабарларга кўра, тен Хаг "МЮ"нинг кечаги мағлубиятидан кейин жамоага келиш борасида яна ўйлаб кўриши кераклигини билдирган.
Нидерландиялик мутахассисга Роналдунинг "МЮ"даги фаолияти ёқмаяпти. Чунки унинг услуби Роналду бор жамоага тўғри келмайди.
Тен Хаг "Аякс"да юқори прессингга асосланган футбол кўрсатади ва "МЮ"да ҳам шуни қўллаб кўрмоқчи. Бироқ ҳужум чизиғида Роналдуси бор жамоада бундай қилиш амри-маҳолдир.