Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

"Андижон" клуби хўжайини футболчиларни янада руҳлантирди

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, “Андижон” клуби бугун Ўзбекистон Кубоги доирасида Суперлига вакили – “Сўғдиёна”га қарши ўйин учун тайёргарликни бошлади.

Кечки машғулотдан кейин эса жамоа қароргоҳида ифторлик дастурхони ёзилди. Унда бевосита клуб раҳбари Журъатбек Қувватов ҳам иштирок этди.

Жамоа аъзолари билан учрашув чоғида клуб раҳбари аввало “Янгиер” майдонида қўлга киритилган ғалаба билан табриклади. Шу билан бирга кейинги ўйинларда ҳам футболчилардан янада қатъият ва катта иштиёқ билан ғалаба учун курашишларини сўради. Бунинг учун ўйинчиларни доимо молиявий томондан қўллаб-қувватлашини ҳам билдирди.

Журъатбек Қувватов шу билан бирга олдинда турган муҳим ўйинлар учун бериладиган мукофот пулларининг миқдорини ҳам очиқ эълон қилди. Унга кўра, “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўйинда ғалаба қўлга киритиладиган бўлса, футболчилар учун 15 миллион сўм мукофот пулини ваъда қилди. Шунингдек, 29 апрель куни про лига доирасида сафарда “Турон” билан бўлиб ўтадиган беллашувда эса ғалаба учун 20 миллион сўм миқдорида мукофот пули билан рағбатлантирилиши маълум қилинди.

Бундан ташқари, ойлик маошлар бўйича айрим тўпланиб қолган қарздорликлар ҳам режа асосида бартараф этилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Бир сўз билан айтганда, жамоа аъзоларининг иш ҳақи умуман қолиб кетмаслиги, бундан мутлақо хавотирга тушмаслиги таъкидланди. Бор куч ва маҳоратларини ғалаба учун сарфлашларини айтган ҳолда мураббий ва футболчиларга тўлиқ ишонишини ҳам қўшимча қилиб ўтди.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 22:01, 10.04.2022.
Ўқилди: 1707 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.