"Бунёдкор" эртага олис Австралиянинг Аделаида шаҳрида маҳаллий "Аделаида Юнайтед" жамоасига қарши майдонга тушади. Мезбонлар футболчиси Зенон Каравелла жамоасининг ўйинга яхши тайёргарлик кўраётганини таъкидлаб ўтди.
"Рақибимиз ушбу ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Шунинг учун мен улардан очиқ футбол кутяпман. Улар кўпроқ ҳужум ташкил қилишса, бу бизга фойда келтиради. "Бунёдкор" — яхши жамоа. Уларнинг паслари яхши ва қанотларида тезкор футболчилар бор. Хуллас, улардан кўп нарса кутиш мумкин", дейди Каравелла.
"Биз Тошкентга узоқ йўл босиб етиб боргандим. Бу ерда кун иссиқ бўлган пайтда, биз совуқ об-ҳавога боргандик. Бундай парвозлар кишини чарчатади", дея сўзини якунлади футболчи.