«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне АПЛнинг 32-тури доирасида «Ливерпуль» жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйин ҳақида фикр билдирди.
Ушбу беллашувда жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади ва турнир жадвалида уларни бир очко ажратиб турибди.
“Қийин ўйин бўлди. Тўғрисини айтсам, ажойиб ўйнадик деб ўйлайман. Биз жуда яхши ўйнадик ва кўпроқ гол уришимиз керак эди. Ажойиб ўйин бўлди.
Биринчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз керак эди, аммо барибир танаффусга ҳисобда олдинда йўл олдик. Иккинчи бўлим шу тариқа бошлангани хафа қилди. Лекин биз яхши ўйнадик ва ғалаба қозониш учун етарлича имкониятлар яратдик.
Бизда ташаббус бор ва мавсум охиригача шу тариқа ўйнашимиз керак. Биламан, одамлар бу ўйинда ғолиб чиққан Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритади, деб айтишган. Аммо қолган барча ўйинларда ғалаба қозониш учун иккала жамоанинг ҳам жадвали жуда тиғиз. Шундай бўлсада, биз ҳаракат қиламиз», - деди бельгиялик футболчи Sky Sports нашрига.