«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Рой Кин АПЛнинг 32-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» - «Ливерпуль» (2:2) жамоалари ўртасидаги бўлиб ўтган ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз турли бўлимларни томоша қилдик. Биринчи бўлимда "Манчестер Сити" ажойиб ўйин кўрсатди, иккинчи бўлимда эса "Ливерпуль" ўз сифатини кўрсатди. Кўпчилик бугун ҳамма нарса ҳал бўлмаслигини айтди. Бу худди финалдек бўлди. Дуранг адолатли натижа эди», - дейди Кин Sky Sports билан суҳбатда.