«Ливерпуль» ҳужумчиси Диого Жота АПЛнинг 32-тур доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши учрашув (2:2) ҳақида фикр билдирди.
«Жуда шиддатли ўйин бўлди. "Манчестер Сити" ўз уйида яхши ўйнамоқда. Биз охиригача курашдик. Биз уларга қарши ўзлари хоҳлагандек ўйнашга ҳаракат қилдик. Биз бир ёки икки марта тўпни олиб қўйиб, ўз имкониятларимизни яратишимиз мумкинлигини билардик. Энг муҳими - яратилган вазиятлардан фойдаланиш», деди Жота Sky Sports билан суҳбатда.