«Барселона» ҳимоячиси Дани Алвеш жорий мавсум якунида клуб билан янги шартнома имзолаш имконияти ҳақида фикр билдирди. Тез орада 38 ёшли футболчи ва каталонияликлар ўртасидаги шартнома якунланади.
«Бу масала бўйича клубдан ҳеч ким мен билан боғланмади. Ҳеч қандай музокаралар йўқ. Тажрибали футболчилар ҳам, ёшлар ҳам «Барселона»га керакли эканлигини исботлашлари керак" - деди Алвеш Mundo Deportivo нашрига.
Жорий мавсумда Алвеш «Барселона» сафида барча мусобақаларда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.