"Жар" стадиони бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Пахтакор" жамоаси бош мураббийи Деян Журжевич ҳамда ҳимоячи Илҳом Суюнов иштирок этди. "Шерлар" устози ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни айтиб ўтди.
Деян Журжевич: — ОЧЛда кейинги босқичга чиқиш имкониятни сақлаб турганимиздан мамнунман. Эртага гуруҳимизда 1-ўринни эгаллаб турган жамоа қарши ўйнаймиз. Агар уларни мағлубиятга учрата олсак, "Ал-Иттиҳод" билан бир хил имкониятга эга бўламиз. Бу эса бизни янада яхшироқ ўйнашга ва курашишга чорлайди. Эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз ва яхши имкониятга эга бўламиз деб ўйлайман.
Илҳом Суюнов: — Эртага биз учун ғалаба ўта муҳим. Албатта, ютиш учун ҳаракат қиламиз. Кейинги ўйин БАА клуби билан бўлади. Шунинг учун ҳам эртага ғалаба қозонсак, имкониятимиз яхши бўларди.
— "Ал-Иттиҳод"га 0:4га ютқазгандан кейин жамоадошларингизда эртанги ўйинда улардан реванш олиш иштиёқ қай даражада?
Илҳом Суюнов: — Иштиёқ ҳаммада яхши. 0:4га бир марта эмас, икки марта мағлубиятга учраганмиз. Қандай ҳисобда бўлмасин, ғалаба қозонсак кифоя деб ўйлайман.
— Илҳом, эртага майдонга тушасизми?
Илҳом Суюнов: — Буни мураббийлар штаби ҳал қилади.
— Илҳом Суюнов эртага асосий таркибда туршадими?
— Билмадим, буни эртага ҳал қиламиз. Таркибда баъзи бир жароҳат олган футболчилар бор. Лекин қолган барча футболчилар ўйинга тайёр ва уларни ҳаммаси ўйнай олишлари мумкин. Бу мавсумда менинг бош мураббийлигим остида "Пахтакор" айнан "Ал-Иттиҳод"дан енгилди, холос. Шу сабабли эртага уларни мағлуб этиб, ўзимизни кўрасатишга ҳаракат қиламиз.
Бизда 20-25 нафар футболчи бор. Кимдир 90 дақиқа ўйнаши мумкин, кимдир эса 3 дақиқа ўйнай олиши мумкин. Ёки кимдир захира ўриндиғида ўтириши мумкин. Бу нарсалардан қатъи назар, биз барча футболчиларга ишонамиз. Бундан ташқари ҳамма футболчилар жамоага ёрдам беришга тайёр бўлиши керак. Тажрибали футболчиларимиз жароҳатларидан кейин сафдан қайтишгани мени хурсанд қилмоқда. Чунки, бизда ёш футболчилар кўп. Уларга мана шундай футболчилар яхши ёрдам кўрсатишади. Бу жамоа шакилланиши учун яхши деб ўйлайман.
— Мухлислар Аббос Махсталиевни асосий таркибда майдонга тушишини талаб қилишяпти. У захирадан тушиб ўйинни кўчайтира оляпти. Эртага Аббос асосий таркибда майдонга тушадими?
— Махсталиев яхши ўйинчи. Ёш, истеъдодли. Лекин у ҳам жамоанинг бир бўлаги ҳисобланади. Юқорида айтиб ўтганимдай, қайсидир футболчи ҳақида алоҳида гаплашишни истамайман. Масалан Аббос Махсталиев ёш, истедодли футболчи бўлса, бизда ҳар тарфдалама маҳорати бор ва тажрибаси бошқа футболчилар ҳам бор. Масалан, Илҳом Суюнов. Шу сабабли мен учун асосийси жамоа, алоҳида футболчилар ҳақида эса мутлақо гаплашишни истамайман.
— Матбуотда ёзилишида Фарҳод Тожиев ва яна икки футболчи Германияга даволанётган экан. Уларни аҳволи қандай?
— Жароҳатланган футболчилар — Шаҳбоз Эркинов ва Акбар Исматуллаев. Ҳозир ҳам бизда 5-6 нафар жароҳатланган футболчилар бор. Бунинг ёмон тарафига эътибор қаратмай, тушкунликка тушмай ўйнашда давом этишимиз керак. Хозир ҳам сафимизда майдонга тушиши мумкин бўлган яхши футболчилар бор. Шу сабабли айни пайтда майдонга тушишга шай бўлиб турган футболчилар — мен учун энг яхши футболчилардир.
Абдумутал Абдуназаров