«Лейпциг»нинг словениялик ярим ҳимоячиси Кевин Кампль журналистларга «буқалар» бош мураббийи Доменико Тедесконинг фаолияти ҳақидаги фикрлари ҳақида гапирди.
Камплнинг айтишича, «Лейпциг» мавсумнинг иккинчи ярмида Бундеслиганинг энг яхши жамоаси бўлган. Кевиннинг таъкидлашича, Доменико Тедеско ва унинг мураббийлар штаби «буқалар»нинг муваффақиятига катта ҳисса қўшган, чунки мураббий жамоага келиб, футболчиларга ўзларига ишонишларига ёрдам берган ва клуб ички чемпионатда курашга қайтган. Словениялик футболчининг қўшимча қилишича, «Лейпциг»нинг Тедеско қўл остида эришган натижалари ўз-ўзидан далолат беради.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда «Лейпциг» Бундеслига турнир жадвалида тўртинчи поғонани эгаллаб турибди.