- Бош мураббийимиз айтиб ўтганларидек, гуруҳимизда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Биз мазкур баҳсга яхши тайёргарлик кўряпмиз. “Бунёдкор” Аделаидага фақат ғалаба учун келган. Ва шунга монанд тарзда, эртага айнан 3 очко учун ҳаракат қиламиз.
- Об-ҳаво, яъни бугунгидай ёмғир ёқса, сизларга мушкуллик туғдирмайдими?
- Об-ҳаво қандай келишининг иккала жамоага ҳам фарқи йўқ, деб ўйлайман. Чунки иккала клуб вакиллари ҳам профессионал футболчилар.
- Ёмғирда тўп майсада тез юради, футболчилар сирпанишлари мумкин-ку?!.
- Бу ҳолат, юқорида айтганимдек, иккала жамоага ҳам бир хил таъсир ўтказади. Бу кимгадир барибир устунлик бермайди.