Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Лучано Трэни: "Бунёдкор"нинг қанот ярим ҳимоячиларини ёпишга ҳаракат қиламиз"

Баҳо:
+ | -

“Аделаида Юнайтед” клубидан учрашувдан олдинги матбуот анжуманида бош мураббий Лучано Трэни ҳамда жамоа сардори, дарвозабон Евген Галекович қатнашдилар.

- Сиз дурангга ҳам розимисиз ёки фақат ғалабагами?

- Биз фақат ютуқ ҳақида ўйлаяпмиз. Чунки қўлга киритилажак 3 очко 99 фоизга бизга гуруҳда биринчи ўринни таъминлайди. Бироқ ҳали ҳаммаси олдинда. Эртанги рақибимиз хавфли рақиблар сарасига киради. “Бунёдкор” жудаям яхши жамоа. Шунинг учун биз эртанги беллашувда жудаям эҳтиёткор бўлишимиз зарур.

- Австралияда футбол мавсуми тугаган. Шогирдларингизда етарлича чарчоқ тўпланган бўлса керак?

- Албатта. Нафақат футболчилар, балки ҳамма ҳордиқ чиқаришга чанқоқ турибди. Аммо биз ўз олдимиздаги вазифани охиригача бажариб қўйишимиз лозим. Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидаги ҳамда ният қилиб турган нимчорак финалдаги ўйинларимизни муваффақиятли ўтказиб олайлик, кейин бемалол дам олсак бўлаверади.

- Мавсум сўнгида захира ўриндиғининг узунлиги жамоага қўл келиши мумкин. Сизда захирада етарли кучлар борми?

- Ҳа, захирада куч тўплаб турган бир нечта футболчиларимиз бизга ёрдам беришларига умидворман.

- Уларга кўпроқ ўйнаш имконияти беришга чўчимайсизми?

- Йўқ. Мен уларга ишонаман. Бироқ бу Чемпионлар лигаси турнири эканлигини ҳам ҳамиша ёдда тутишимиз керак. Бундай кучли мусобақада турли хил экспериментлар ўтказиш қалтис натижаларга олиб келиши мумкин.

- Келаси мавсум учун ҳам хулосалар қилиб қўйгандирсиз?

- Албатта, биз таркибимизга бир нечта янги футболчилар жалб қилишни ўйлаб қўйдик. Агар таркибимизни янада яхшиламасак, кейинги чемпионатимизда бизга бундан-да оғир бўлади.

- “Бунёдкор”нинг қайси футболчилари сизларга кўпроқ муаммо туғдиришлари мумкин?

- Тошкентликларнинг қанотлардан уюштирадиган ҳужумлари анча хавфли тусга эга. Чап тарафдан Дэвид Карни ҳамда ўнг қанотдан Виктор Карпенколарнинг ўйинини ёпишга ҳаракат қилиш илинжида бўламиз. Менимча, “Бунёдкор”нинг энг кучли нуқталари мана шу қанотлар.

Манба: www.bunyodkor.com
Киритилди: 13:43, 01.05.2012.
Ўқилди: 5893 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.