Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

“Ла Масия”нинг 18 ёшли иқтидори. У Бускетснинг ўрнини эгаллашга тайёрми?

Баҳо:
+ | -

 

"Барселона" ҳеч қачон асосий таркибда ҳам, “Ла Масия”да ҳам сифатли ярим ҳимоячилардан маҳрум бўлмаган. Ла Лига гигантлари ҳар доим ўзларининг истеъдодлари ва маҳоратлари туфайли ўйинларни бошқариш ва қарор қабул қилишга қодир бўлган юқори техник, кичик ва кўп қиррали ўйинчиларга эга бўлишган.

Серхио Бускетс ҳозир таркибда ўзининг ўринбосари йўқлигини билади. Гарчи биз Нико Гонсалес бунга даъво қилишга уринаётганини кўрган бўлсак ҳам, Нико эса ҳали тўлиқ Бускетс бўлиб улгурмаган. Унинг устига Гонсалес олдинроқда ўйнашни хуш кўради.

Аммо "Ювенил А" сардори Марк Касадо Торрес айнан шу ролга мослаштирилган ўйинчига ўхшайди. Ушбу тактик таҳлил ёрдамида унинг ўйинчи профилини ўрганиб чиқиб, у "Барселона"нинг тактикасига қанчалик мос келишини билиб олишингиз мумкин.

Ўйинчи ҳақида умумий маълумот

Марк Касадо - 18 ёшли ҳимоячи ярим ҳимоячи, ҳозирда "Барселона"нинг У19 ва “Ювенил А” жамоасида ўйнамоқда. Унинг асосий қуроли ўнг оёғи бўлиб, асосан майдонда чуқурроқ жойдашади: Касадо Бускетс сингари марказий ҳимоя ва ҳужум яратилиш позитциясидаги боғловчи ҳисобланади.

Ўз роли нуқтаи назаридан, Касадо тўпнинг аниқ назорати ва эгалик қилишда ажойиб қарорлар қабул қилиш орқали прессингдан осонгина чиқиб кета олади. У тўпни жамоада сақлаб қолишда уста, лекин асосан майда пас билан ишлайди.

 Касадонинг ҳаракати унинг арсеналидаги ажойиб қуролдир, чунки у майдон бўйлаб қаерда ва қачон ҳаракат қилишни жуда яхши билади. У нафақат янги паслар учун йўлаклар очади, балки бошқа жамоадошларини ҳам бошқаради.

Ҳаракат ва назорат

Ҳаракат ва назорат Касадо ўйинчи профилида қандай катта рол ўйнашини аллақачон айтиб ўтган эдик. Умуман олганда, ёш ярим ҳимоячи ўйиннинг биринчи қисмида марказий ҳимоячилар ўртасида ёки улардан бироз олдинда жойлашади. Ўйин рақиб майдони атрофида бўлганда Касадо 14-худудга эгалик қилади ва бош позициядаги жамоадошларига қулай паслар беради.

Унинг ақлли ҳаракати ва ажойиб бошқарувини бирлаштирганингизда, сиз "Барселона"нинг катта жамоасига ҳам керак бўладиган тактикага мос келадиган жуда қобилиятли футболчи эканлигини тушинасиз. Унинг ҳаракатлари Бускетсни тўлақрнли эслатиб юборади. Ҳимоядан ҳужумга чиқишда Касадонинг ақлли узатмалари унга машҳурлик олиб келиши тайин.

Узатиш қобилияти

“Ла масия” битирувчилари, айниқса, ярим ҳимоячилар ҳақида уларнинг тўп узатиш имкониятларини тилга олмасданм бўлмайди. Бу клубнинг тизими ва фалсафасига қаттиқ сингиб кетган. Касадо техник жиҳатдан жуда малакали ва тўпни ҳимоя қилишда ишончли, лекин у ҳали таваккал қилишни истамайди. Яъни ҳужумга узатма беришдан олдин вазиятга бахо бериш ҳақида ўйлайди ва ҳеч нарса чиқмаслиги мумкин бўлган холда тўпни олдинга узатмайди. Аниқроғи қарши ҳужумга чиқиш жараёнида тўп Маркга келса кескинлик йўқолади.

Умуман олганда, Унга топширилган ролни ҳисобга оладиган бўлсак, бу катта камчилик эмас, у асосан эгалик қилиш ва темпни белгилаш атрофидаги вазифани бажаради, лекин бу, албатта, у яхшилашга интилиши керак бўлган нарсадир.

Рақиб олдинги чизиқда босим қилганида ҳар қандай жамоа қийналиши аниқ. Шундай холатда ҳам Касадодаги аниқлик 90%дан юқори бўлади.

Камчиликлари

Ушбу тактик таҳлилнинг якуний қисмида биз Касадонинг баъзи заиф томонларига тўхталиб ўтамиз.

Умуман олганда, кескин паслардан ташқари, унинг позицион ўйинидаги яна бир камчилик тўп билан югуришни истамаслиги. Касадонинг техник сифати ва прогрессив югуриш тезлиги яхши аммо Марк бу қобилиятидан деярли фойдаланмайди. "Барселона" аниқ устунликка эга бўлган тақдирда ҳам, у тўпни оёқлари остида ушлаб тургандан кўра, тўпни узатишни афзал кўради.

 Бу хусусият ёки "камчилик" унинг таваккални ёқтирмайдиган ўйинчи эканлиги билан чамбарчас боғлиқ. Бундай вазиятларда тўп билан югуриш энг яқин жамоадошингизга узатма беришдан кўра хавфлироқдир.

Яна бир камчилиги унинг ҳимоядаги ҳаракатлари билан боғлиқ. Умуман олганда, у ўйинни жуда яхши ўқийди ва кўпинча рақиб ҳужумларини тўхтатиш учун тўғри жойлашади. Бу унга тўғридан-тўғри дуелларда биринчи бўлиб тўпга чиқишга ёрдам беради. Яъни Касадо узатмани тўсиб жамоаси ҳужумини бошлаб бера олади. Аммо елкама-елка курашлар ва рақибнинг оёғидаги тўпларни олиб қўйиш Марк учун катта муаммо.

Асосий катта камчилик бу Маркнинг прессинглардаги пассивлиги. Касадо прессингларда кўп югкрмайди ва рақибларига бош зоналар ютқазиб қўяди. Бундай камчиликлар “Барселона”нинг кўп футболчиларида учрайди.

Хулоса

Марк Касадо - "Барселона"нинг катта истиқболи, у ҳақиқатан ҳам ажойиб ўйинчи бўлиб етишиши мумкин. У нафақат баланд бўйга эга, балки Каталония жамоасининг тактикасига ҳам мос тушади. Албатта, унда ҳали яхшилаши керак бўлган нарсалар бор, лекин ҳозирда унинг ўйинчи профилида катта камчиликлар деярли йўқ, унинг келажак порлоқ кўринмоқда.

Агар у тўғри тарбияланса ва мураббий ишонч билдирса, тез орада "Барселона" учун муносиб вариант бўлиши мумкин.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:17, 11.04.2022.
Ўқилди: 2975 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.