Лондоннинг “Челси” клуби эгаси Роман Абрамовичнинг вакили Испаниянинг “Валенсия” клубини сотиб олиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.
"Маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди", - деди россиялик миллиардернинг вакили.
Эслатиб ўтамиз, "Валенсия" клубига сингапурлик бизнесмен Питер Лим эгалик қилади.