"Барселона" ва Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Дани Алвеш Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатидаги ўз терма жамоасининг иштироки ҳақида гапирди.
"Бразилия Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш учун ҳамма нарсани қилади, акс ҳолда биз кубокни ўғирлаб кетамиз", - дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирган Marca.
Эслатиб ўтамиз, бразилияликлар турнирни G гуруҳида ўтказишади. Уларга Сербия, Швейцария ва Камерун рақиблик қилади.