"Барселона" Испания чемпионати 32-туридан ўрин олган учрашувда "Леванте" меҳмони бўлиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу баҳсда ғалаба тўпини каталонияликларнинг нидерландиялик ҳужумчиси Люк де Йонг киритди.
Whoscored хабарига кўра, "Барса"га Люк де Йонгнинг голлари 6 очко олиб берган. Бу борада фақат Мемфис Депай ўз юртдошидан яхшироқ кўрсаткичга эга.