Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини Италия клубларидан бирида давом эттириш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.
«Реал» шарафини ҳимоя қилаётганимдан фахрланаман ва бундан лаззатланаман. Ишингдан завқ олаётган вақтинг уни ўзгартиришдан нима наф? Мен жаҳоннинг энг яхши клубида тўп сураётганимдан мамнунман», - деди португалиялик футболчи.
«Италия чемпионатини ҳурмат қиламан, аммо ҳозирги вақтда у мен учун Испания ва Англия чемпионатларидан сўнг учинчи ўринда туради. Балки, вақти келиб, Италия «А» Сериясида ҳам тўп сурарман. Ҳеч қачон «ҳеч қачон» дема дейишади, тўғрими? Италияда «Ювентус», «Интер» ва «Милан» каби буюк клублар бор», - дея Криштиану Роналдунинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Mediaset» интернет-нашри.