Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Превью. “Навбаҳор” - “Динамо”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи, 2-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилади.    

Мазкур клублар шу кунгача Суперлига (олий лига) баҳсларида 48 марта ўзаро рўбарў келишган. Ушбу ўйинларда наманганликлар 26, “кўҳна шаҳарликлар” эса 13 марта зафар қучишган бўлса, 9 та учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати – 85-43, “Навбаҳор” фойдасига.

Ўзаро ўйинларда “лочинлар” 87, “арслонлар” эса 48 очкони қўлга киритишган.  

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинларда энг йирик ҳисоб 1996 ва 1997 йиллари Наманганда қайд этилган. Ўша мавсумларда “Навбаҳор” “Динамо” устидан тегишлича 6:0  ҳамда 7:1 ҳисобларида зафар қучган.

Эътиборлиси, самарқандликлар шу пайтгача наманганликларни йирик ҳисобда мағлубиятга учрата олишмаган.

Ўзбекистон кубоги доирасидаги учрашувларда эса мазкур клублар 1994 ва 2010 йилларда 1/4 ҳамда 1\8 финал баҳсларида ўзаро рўбарў келишган.

1994 йилги чорак финал ўйинларида “лочинлар” Самарқандда 3:0, Наманганда 4:1 ҳисобларида зафар қучиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритишганди.

2010 йилги нимчорак баҳсларида эса “арслонлар” ўз майдонларида 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Наманганда 3:3 ҳисобидаги дурангни қайд этиб, чорак финалга йўл олишганди.               

Ушбу жамоалар шу кунгача барча турнирларда Наманганда ўзаро 25 та учрашув ўтказган. Ушбу ўйинлардан 18 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган бўлса, яна 7 та баҳсда дуранг қайд этилган.

Факт: “Динамо” ҳали Наманганда зафар қуча олмаган ва вилоятимизда  бўлиб ўтган учрашувларда тўплар нисбати -  60-14, жамоамиз фойдасига.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 00:20, 12.04.2022.
Ўқилди: 1116 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.