«Челси»нинг испаниялик ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта коронавирус учун салбий тестдан ўтди ва «Реал» билан жавоб ўйинида Лондон жамоасига ёрдам бера олади.
Бу ҳақда журналистларга «кўклар» устози Томас Тухель айтиб ўтди. Немис мутахассисининг таъкидлашича, Аспиликуэта коронавирус учун иккита салбий тестдан ўтган ва «Реал» билан чорак финал жавоб ўйинида майдонга тушиши мумкин. Шунингдек, Тухел Ромелу Лукаку ва Росс Баркли лондонликларга ёрдам бермаслигини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, мадридликлар биринчи ўйинда «Челси»ни ишончли 3:1 ҳисобида мағлуб этганди. Жавоб ўйини бугун Тошкент вақти билан 00.00да бўлиб ўтади.