«Барселона» Ла Лигада кетма-кет 7 ўйин ўтказди. Бу баҳслар давомида улар «Реал» ва «Севилья» каби Ла Лигадаги рақобатчиларини мағлуб этди ва ғалабали серия бошланишидан олдин «Атлетико»дан ҳам уч очко олишни уддалаган эди. Испанияда чемпионлик пойгасининг жонланиши ҳақида гапира бошлашди. Шу сабаб бугун биз ҳам Ла Лигада баҳорга келиб бошланган чемпионлик интригаси ҳақида бироз фикр юритишга қарор қиладик.
Хави бошчилигидаги «Барселона»нинг ўйини тубдан ўзгарди. Каталонияликлар «Атлетико», «Севилтя»ни мағлуб этишди ва ўшанда ҳам кўпчилик «кўк-анорранглилар»га ишонмади. Аммо Хави шогирдлари муҳташам «Сантьяго Бернабеу»да «Реал Мадрид»ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этишди. «Барселона» Ла Лиганинг кетма-кет еттита ўйинида барча жамоани мағлуб этди. Яқинда каталонияликлар лагеридан чемпионлик учун кураш ҳақида гаплар эшитилди. Хави чемпионлик учун курашадиган футболчиларни тайёрлаётгани айтилди. Клуб президенти Жоан Лапорта Ла Лигада ғалаба қозониш истаги ҳақида очиқчасига гапирди. Яқинда «кўк-анорранглилар»нинг собиқ юлдузи Роналдиньо Хави шогирдлари ҳали ҳам «Реал»га етиб олишлари мумкинлигини айтди.
Ҳа, математик жиҳатдан каталонияликларда имкон бор. Аммо барибир, ростини айтсак, бу фантастикага ўхшайди. «Барселона» «Реал»дан 12 очко ортда қолмоқда! Захирадаги битта ўйин ҳам каталонияликларнинг имкониятларини унчалик оширмайди. Мавсум тугашига 7та ўйин қолганида, мадридликлар чемпионликни қўлга киритиш учун 4та ўйинда ғалаба қозониши ва яна битта дуранг ўйин ўтказиши кераклиги, уларнинг имкониятини оширади. Испанияда очколари тенг бўлган ҳолда, ўзаро ўйинлар муҳимроқ бўлганлиги сабабли, агар очколар бир хил кўрсаткичга эга бўлса, каталонияликлар юқорироқ ўринларда бўлади.
Шундай қилиб, чемпионликни қўлга киритиш учун «Барселона» барча ўйинларда ғалаба қозониши ва «Реал Мадрид»нинг учта мағлубиятини кутиши керак. Тақвимга назар ташласангиз, «қаймоқранглилар» учун иккита қийин ўйин бор – «Севилья» ва «Атлетико»га қарши сафардаги баҳс. «Қироллик клуби» яна қайси жамоаларга қарши ўйинда очко йўқотади - бу аниқ эмас. Шунингдек, Анчелотти шогирдларининг «Осасуна», «Эспаньол», «Леванте», «Кадис» ва «Бетис»га қарши ўйинлар бор. Бу тақвимдаги жамоалар билан ўйинда 4 ғалаба ва 1 дурангни қўлга киритиш жуда осондек туюлади.
Бунга қўшимча қилиб қўйингки, «Барселона» учун 8 та ўйиндан 8 тасида ғалаба қозониш қийин бўлади (кетма-кет 15 та ғалабага!) Ҳеч бўлмаганда Сан-Себастьян сафари ва «Вильярреал»га қарши ўйинларда 100 фоиз уч очко кафолатланмаган ва бу ўйиннинг аниқ натижасини тахмин қилиб бўлмайди. Бундан ташқари, Хави шогирдларини «Мальорка», «Райо Вальекано», «Бетис», «Сельта» ва «Хетафе»га қарши муҳим учрашувлар кутиб турибди.
«Барселона»да нафақат битта ўйин кўпроқ, балки яна бир қийинчилик бор эканлигини қайд этиб ўтиш зарур. Гап шундаки, агар Испаниянинг икки топ-клуби еврокубоклар финалига чиқса, ўз учрашувларини турли вақтларда ўтказишади. Европа Лигасининг ҳал қилувчи ўйини Ла Лиганинг 37 ва 38-турлар ўртасида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Чемпионлар лигаси финали Испания чемпионати тугаганидан бир ҳафта ўтиб бўлиб ўтади. Тақвимнинг ўзгариши ҳам каталонияликлар ўйинига салбий таъсир ўтказиши мумкин.
Шунинг учун «Барса» мухлислари бу мавсумда чемпионликка жиддий умид қилмасликлари керак. «Барселона» Ла Лигада ғалаба қозониши учун ҳақиқий мўъжиза содир бўлиши керак. Каталонияликлар «Реал»га эмас, пастки ўринларга тушиб кетмаслик ҳақида ўйлашлари зарур. Сабаби, «Севилья»нинг очколари сони «Барселона» билан бир хил. Каталония клубидан «Атлетико» 3 очко, «Бетис» 4 очкн, «Реал Сосьедад» 6 очко ортда қолмоқда. Ҳа, «Барселона»да битта захира ўйини бор, аммо барибир бу катта устунлик бермайди.
«Барселона» Испания чемпионатини «Реал Мадрид»дан бироз ортда қолиши мумкин, аммо барибир «қаймоқранглилар»ни қувиб ўтиш мутлақо қийин масала.