«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп «Бенфика»га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Биринчи учрашув мерсисайдликларнинг ғалабаси билан якунланган (3:1).
«3:1 ҳисоби 2:0 ҳисоби каби хавфлидир. Лекин улар битта гол уришса,унда ўйин «Интер»га қарши баҳс каби ўзгариб кетади.
Биз учун бу жуда муҳим ўйин. Ўтган йилларда биз саралашларда ҳаракат қилардик ва энди биз турнир ярим финалга чиқа оламиз, бу ақл бовар қилмайдиган. Бу биз учун жуда кўп нарсани англатади.
Биз Португалияда яхши ўйин кўрсатдик, бу менга ёқди. Асосий мақсад — ҳеч ким билан ўйнашни истамайдиган жамоа бўлиш», - дея Клоппдан иқтибос келтиради УЕФА матбуот хизмати.
«Ливерпуль» - «Бенфика» учрашуви бугун бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.