"Барселона" президенти Жоан Лапорта ёзда юқори савияли футболчининг Каталония клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
“Бизда аллақачон супер юлдуз бор. Унинг исми Ансу Фати - биз уни тезроқ қайтишини кутамиз", - дея Лапортанинг сўзларидан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо.
Олдинроқ "Барселона" "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскини ўз сафига қўшиб олмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.