Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Клопп АПЛ ва BT Sport телеканалидан ғазабда

Баҳо:
+ | -

Юрген Клопп «Ливерпуль» жорий мавсумда тўртта совринни қўлга кирита оладими ёки йўқми, деган саволга жавоб қайтарди.

«Тўртта соврин учун курашишнинг иложи йўқ. Яхшиямки, биз бу мавсумда турнирларни эрта тарк этмаслик борасида анча муваффақиятлимиз, лекин келинг, тақвимимизга қарайлик.

Мени хавотирга солаётган ягона ўйин эртага «Бенфика»га қарши бўлади. Шанба куни биз «Манчестер Сити» билан (Англия кубоги ярим финалида), кейин «Манчестер Юнайтед» ва "Эвертон" (Премьер-лигада) билан ўйнаймиз. Агар эртага муваффақиятли ўйнасак, Чемпионлар лигаси ярим финалини кутишга тўғри келади. BT Sport эса АПЛ билан ўзаро келишган ҳолда «Ньюкасл» билан меҳмонда бўладиган ўйинни 12:30га (Тошкент вақти билан 16:30 - муаллиф) белгилаб қўйди.

Ҳозирда «Ливерпуль» яхши ўйин намойиш этмоқда, ҳамма бизнинг ўйинларимизни кўришни истайди ва телевидениедагилар бизнинг жадвалимизга умуман аҳамият бермайдилар. Бу нормал ҳолат эмас.

Айтайлик, эртага ғалаба қозониб, турнирнинг кейинги босқичига йўл олдик. Менга дунёнинг исталган бошқа лигасини кўрсатинг, у ерда телерадиокомпаниялар ярим финалда ўйнайдиган жамоанинг ўйинларини (Англияда эса 2-3 марта бўлиши мумкин) соат 12:30га белгилайдими. Бу нима дегани? Нима қиляпсизлар ўзи? Нима учун?

Шунинг учун ҳар бир турнирда ғалаба қозониш жуда қийин. Чунки бундай нарсалар ҳеч кимни қизиқтирмайди" - деб ғазабланди «Ливерпуль» бош мураббийи.

Киритилди: 22:30, 12.04.2022.
Ўқилди: 2000 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.